Иш жойлари жойлаштириладиган бинолар (иншоотлар) тузилишига кўра уларнинг белгиланган функционал мақсадига ҳамда меҳнат хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мос бўлиши керак. Ишлаш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар мазкур турдаги асбоб-ускуналар учун белгиланган хавфсизлик нормаларига мос бўлиши, тегишли техник паспортларга (сертификатга), огоҳлантирувчи белгиларга эга бўлиши ва иш жойларида ходимлар хавфсизлигини таъминлаш учун тўсиқлар ёки ҳимоя воситалари билан таъминланган бўлиши керак. Ходимларнинг бинодан чиқиши учун авария йўллари ва чиқиш жойлари белгиланган бўлиши, бўш қолиши ҳамда очиқ ҳавога ёхуд хавфсиз ҳудудга олиб чиқиши керак. Хавфли зоналар аниқ белгиланган бўлиши керак. Агар иш жойлари ишнинг хусусияти туфайли ходим учун хавф мавжуд бўлган хавфли зоналарда жойлашган бўлса, бундай жойлар бегона кишиларнинг бу зоналарга киришига тўсиқ бўладиган қурилмалар билан жиҳозланиши керак. Ташкилот ҳудудида пиёдалар ва технологик транспорт воситалари хавфсиз шароитларда ҳаракатланиши керак. Иш вақти давомида иш ўринлари жойлашган хонада ҳарорат, ёруғлик, шунингдек вентиляция санитария нормалари ва қоидаларига мос бўлиши керак. Қуйидагилар меҳнат шароитлари бўйича иш ўринлари аттестациясидан ўтказилади: қонунчиликда белгиланган тартибда ходимларга меҳнат шароитларига кўра имтиёзлар ва компенсациялар назарда тутилган иш ўринлари; ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринлари; имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларида кўрсатилган иш ўринлари; хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги иш ўринлари. Қонунчиликда, шунингдек жамоа келишувларида ва жамоа шартномасида меҳнат шароитларига кўра бошқа иш ўринларини ҳам аттестациядан ўтказиш назарда тутилиши мумкин.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 360. Мажбурий тиббий кўриклар
Кейинги модда →
Модда 362. Ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш ва ўқитиш
Қўшни моддалар
- 357Ходимни ишга қабул қилиш ва бошқа ишга ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш ҳуқуқи кафолатлари
- 358Ходимнинг ўз ҳаётига ва соғлиғига таҳдид солаётган ишни бажаришни рад этиш ҳуқуқи
- 359Иш берувчининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
- 360Мажбурий тиббий кўриклар
- 362Ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш ва ўқитиш
- 363Ходимларни сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган шўр сув, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлаш
- 364Ходимни соғлиғи ҳолатига кўра енгилроқ ишга ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказиш
- 365Ходимларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни даволаш-профилактика муассасаларига олиб бориш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.