Меҳнат кодекси 367-моддаси
Ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тушунчаси
Ходимларни касбга тайёрлаш деганда ходимларда назарий ва амалий билимларни шакллантиришга, шунингдек муайян соҳада касбий фаолиятни амалга оширишга ва (ёки) муайян касб ёки мутахассислик бўйича ишларни бажаришга имкон берувчи кўникма ҳамда малакаларни шакллантиришга йўналтирилган ўқитиш тушунилади. Ходимларни касбга тайёрлаш иш берувчининг йўлланмаси бўйича ихтиёрий равишда таълим ташкилотларида амалга оширилади. Ходимларни қайта тайёрлаш деганда ходимларни технологияларга ёки меҳнат жараёнига нисбатан талаблар ўзгариб бораётганлиги сабабли янги касбий билимлари, малакалари ва кўникмаларни эгаллаш мақсадида ёки янги касбни эгаллаш учун ўқитиш тушунилади. Малака ошириш деганда ходимнинг ундаги мавжуд касб ва мутахассислик бўйича ишларни бажаришга тайёрлигини тавсифловчи, ходимнинг касбий билимлари, малакалари ва кўникмалари даражасини такомиллаштириш тушунилади. Ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ходим ҳамда иш берувчи учун ихтиёрий тартибда ёки, агар ходимларни мажбурий қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш талаблари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, мажбурий тартибда амалга оширилиши мумкин. Ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мазкур иш берувчида ёки тегишли таълим ташкилотида ёхуд бошқа иш берувчида амалга оширилиши мумкин. Ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мураббийлик шаклида ҳам амалга оширилиши мумкин.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 366. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини текшириш ҳамда ҳисобга олиш
Кейинги модда →
Модда 368. Мураббийлик
Қўшни моддалар
- 363Ходимларни сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган шўр сув, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлаш
- 364Ходимни соғлиғи ҳолатига кўра енгилроқ ишга ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказиш
- 365Ходимларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни даволаш-профилактика муассасаларига олиб бориш
- 366Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини текшириш ҳамда ҳисобга олиш
- 368Мураббийлик
- 369Ходимнинг малакаси ва касбий стандарт тушунчалари
- 370Иш берувчининг ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир ҳуқуқ ва мажбуриятлари
- 371Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш чоғида ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.