Меҳнат кодекси 366-моддаси

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини текшириш ҳамда ҳисобга олиш

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари мажбурий равишда текширилиши ва ҳисобга олиб борилиши лозим. Иш берувчи ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини ўз вақтида текшириши ҳамда ҳисобга олиши шарт. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва касб касалликларини текшириш ҳамда ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.