Меҳнат кодекси 346-моддаси

Ходим томонидан зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаш

Иш берувчига зарар етказганликда айбдор бўлган ходим зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда тўлиқ ёки қисман қоплашга ҳақли. Зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаш ушбу Кодексда назарда тутилган доирада амалга оширилади. Ходимнинг ва иш берувчининг келишувига биноан зарарнинг ўрнини бўлиб-бўлиб тўлаш асосида қоплашга йўл қўйилади. Бундай ҳолда ходим иш берувчига зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ёзма мажбуриятни тўловларнинг аниқ муддатларини кўрсатган ҳолда тақдим этади. Агар зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаш тўғрисида нотариал тасдиқланган мажбуриятни берган ходим меҳнат муносабатларини тугатган бўлса ва зарарнинг ўрнини қоплашдан бош тортса, қопланмаган қарз нотариуснинг ижро хатларига асосан ундирилади. Ходим етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун иш берувчига унинг розилиги билан баҳоси тенг бўлган мол-мулк бериши ёки шикастланган мол-мулкни тузатиб бериши мумкин.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.