Меҳнат кодекси 350-моддаси

Ходимдан ундириладиган зарар миқдорининг суд томонидан камайтирилиши

Суд айбнинг даражаси ва шаклини, аниқ ҳолатларни ва ходимнинг моддий аҳволини ҳисобга олиб, ундириладиган зарар миқдорини камайтириши мумкин. Суд ходимдан ундириладиган зарар миқдорини камайтириш тўғрисидаги келишув битимини тасдиқлашга ҳақлидир. Агар зарар ғаразли мақсад билан содир этилган жиноят сабабли етказилган бўлса, ходимдан ундириладиган зарарнинг миқдорини камайтиришга йўл қўйилмайди.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.