Меҳнат кодекси 344-моддаси
Иш берувчининг етказилган зарар миқдорини ва унинг келиб чиқиш сабабини аниқлаш мажбурияти
Муайян ходимлар томонидан етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин иш берувчи етказилган зарарнинг миқдорини ва унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш учун ушбу Кодекснинг 302 — 311-моддаларида назарда тутилган тартибда хизмат текшируви ўтказиши шарт. Зарарнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш учун ходимдан ёзма тушунтириш талаб қилиш мажбурийдир. Ходимнинг тушунтириш беришдан бош тортиши унинг иш берувчига зарар етказганлик учун моддий жавобгарликка тортилишига монелик қилмайди ва ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 343. Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартномалар
Кейинги модда →
Модда 345. Етказилган зарарнинг миқдорини аниқлаш
Қўшни моддалар
- 340Ходимнинг моддий жавобгарлиги доираси
- 341Ходимнинг тўлиқ моддий жавобгарлиги
- 342Ходимнинг тўлиқ моддий жавобгарлиги ҳоллари
- 343Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартномалар
- 345Етказилган зарарнинг миқдорини аниқлаш
- 346Ходим томонидан зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаш
- 347Ходимдан иш берувчига етказилган зарарни ундириш тартиби
- 348Ходимни ўқитиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.