Меҳнат кодекси 345-моддаси
Етказилган зарарнинг миқдорини аниқлаш
Иш берувчига етказилган зарар миқдори бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосидаги ҳақиқий йўқотишлар бўйича белгиланади. Иш берувчининг асосий фондларга (воситаларга) тааллуқли бўлган мол-мулкига етказилган зарар миқдори белгиланган нормаларга кўра эскириш чегириб ташланган, моддий қимматликларнинг баланс қийматидан (таннархидан) келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Иш берувчининг асосий фондларга (воситаларга) тааллуқли мол-мулки ўғирланган, камомад бўлган, қасддан йўқ қилинган ёки қасддан бузилган тақдирда зарарнинг миқдори зарар аниқланган кунда ушбу ҳудудда амалда бўлган бозор нархлари бўйича ҳисоблаб чиқарилади. Бошқа ҳолларда зарарнинг миқдори у етказилган куни мазкур ҳудудда амалда бўлган бозор нархлари бўйича ҳисоблаб чиқарилади. Қонунчиликда иш берувчига ўғрилик, мол-мулкнинг айрим турлари ва бошқа моддий қимматликлар камомади ёки йўқотилганлиги туфайли етказилган зарар миқдорини аниқлашнинг алоҳида тартиби, шу жумладан иш берувчига етказилган зарарнинг ҳақиқий миқдори унинг номинал миқдоридан кўп бўлган ҳолларда зарарни бир неча карра баравар ҳисоблаб чиқаришнинг алоҳида тартиби белгиланиши мумкин.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 344. Иш берувчининг етказилган зарар миқдорини ва унинг келиб чиқиш сабабини аниқлаш мажбурияти
Кейинги модда →
Модда 346. Ходим томонидан зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаш
Қўшни моддалар
- 341Ходимнинг тўлиқ моддий жавобгарлиги
- 342Ходимнинг тўлиқ моддий жавобгарлиги ҳоллари
- 343Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартномалар
- 344Иш берувчининг етказилган зарар миқдорини ва унинг келиб чиқиш сабабини аниқлаш мажбурияти
- 346Ходим томонидан зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаш
- 347Ходимдан иш берувчига етказилган зарарни ундириш тартиби
- 348Ходимни ўқитиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш
- 349Ташкилотга унинг раҳбари томонидан етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.