Меҳнат кодекси 336-моддаси
Ходимнинг ҳаётига ва соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш тартиби
Ҳаётига ва соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ариза иш берувчига жабрланган ходим томонидан, у вафот этган тақдирда эса зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган манфаатдор шахслар томонидан берилади. Иш берувчи ариза келиб тушган кундан эътиборан ўн кун ичида аризани кўриб чиқиши ва тегишли қарор қабул қилиши шарт. Иш берувчининг ходимга ҳаётига ва соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги буйруғининг кўчирма нусхаси ёки иш берувчининг асослантирилган ёзма рад жавоби ходимга ёки зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган манфаатдор шахсларга ушбу буйруқ қабул қилинган кундан эътиборан уч кунлик муддатда топширилади. Ходим ёки зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган манфаатдор шахслар иш берувчининг қароридан рози бўлмаган ёки ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган муддатда жавоб олмаган тақдирда, улар ушбу низони ҳал қилиш учун судга мурожаат қилиши мумкин.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 335. Ходимга етказилган маънавий зиённи компенсация қилиш
Кейинги модда →
Модда 337. Ходимнинг иш берувчига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбурияти
Қўшни моддалар
- 332Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан қўшимча харажатларни компенсация қилиш
- 333Ходимга иш ҳақи тўлашни ва унга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги
- 334Ходимнинг мол-мулкига етказилган зарар учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги
- 335Ходимга етказилган маънавий зиённи компенсация қилиш
- 337Ходимнинг иш берувчига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбурияти
- 338Ходимнинг моддий жавобгарлигини истисно этувчи ҳолатлар
- 339Иш берувчининг ходимдан зарарни ундиришдан воз кечиш ҳуқуқи
- 340Ходимнинг моддий жавобгарлиги доираси
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.