Меҳнат кодекси 334-моддаси

Ходимнинг мол-мулкига етказилган зарар учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Ходимнинг мол-мулкига зарар етказган иш берувчи, агар у ўзининг айби йўқлигини исботлаб беролмаса, ушбу зарарнинг ўрнини тўлиқ ҳажмда қоплайди. Зарарнинг миқдори зарарнинг ўрнини қоплаш куни мазкур ҳудудда амалда бўлган бозор нархлари бўйича ҳисоблаб чиқарилади. Ходимнинг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрни ходимнинг розилиги билан натура тарзида қопланиши мумкин.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.