Меҳнат кодекси 338-моддаси

Ходимнинг моддий жавобгарлигини истисно этувчи ҳолатлар

Зарар уни бартараф этиб бўлмайдиган куч, оқланган хўжалик таваккалчилиги, охирги зарурат ёки зарурий мудофаа ёхуд иш берувчининг ходимга ишониб топширилган мол-мулкни сақлаш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш бўйича мажбуриятини бажармаганлиги оқибатида юзага келган ҳолларда ходимнинг моддий жавобгарлиги истисно этилади. Оқланган хўжалик таваккалчилиги деганда қўйилган мақсадга бошқача тарзда эришиш мумкин бўлмаганда, ходимнинг ўз зиммасига юклатилган лавозим мажбуриятларини лозим даражада бажарган, муайян даражада ғамхўрлик кўрсатган ва эҳтиёткорлик қилган, зарарни бартараф этиш чораларини кўрган ҳолда ҳамда хўжалик таваккалчилигининг объекти одамларнинг ҳаёти ва соғлиғидан эмас, балки моддий бойликлардан иборат бўлган ҳолларда замонавий билим ва тажрибага мувофиқ қилган ҳаракатлари тушунилади.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.