Меҳнат кодекси 309-моддаси

Хизмат текширувини ўтказиш вақтида ходимни ишдан четлаштириш

Агар ходимнинг иш жойида ҳозир бўлиши хизмат текширувига халақит бериши мумкин деб тахмин қилиш учун асосли сабаблар мавжуд бўлса, иш берувчи ходимни ишдан четлаштиришга ҳақли. Ходимни ишдан четлаштириш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади ва буйруқ ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётган ходимнинг эътиборига имзо қўйдириб етказилади. Агар ходим уни ишдан четлаштириш тўғрисидаги буйруқ билан танишишни ёки бундай буйруққа имзо қўйишни рад этса, комиссия аъзолари тегишли далолатнома тузади. Иш берувчи ходимнинг талабига кўра унга ишдан четлаштириш ҳақидаги буйруқнинг тасдиқланган кўчирма нусхасини у мурожаат этган кунидан эътиборан уч кундан кечиктирмай бериши шарт. Ходимни ишдан четлаштириш муддати ушбу Кодекснинг 308-моддасида белгиланган хизмат текширувини ўтказиш муддатидан ошиб кетмаслиги керак. Ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги сабабли ишдан четлаштирилган ходимга ишдан четлаштиришнинг бутун даври учун ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.