Меҳнат кодекси 311-моддаси

Хизмат текшируви ўтказиш тўғрисидаги қоидаларни аниқлаштириш

Ушбу Кодексда назарда тутилган хизмат текширувини ўтказиш тўғрисидаги қоидалар ички меҳнат тартиби қоидаларида, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган хизмат текширувини ўтказиш тартиби ҳақидаги ички ҳужжатларда тармоқнинг хусусияти, ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари, ходимлар бажараётган меҳнат вазифаларининг тавсифи инобатга олинган ҳолда аниқлаштирилиши мумкин. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ички ҳужжатлар ходимнинг ҳолатини ушбу Кодексга нисбатан ёмонлаштирмаслиги керак. Махсус интизомий жавобгарликка тортиладиган ходимларга нисбатан хизмат текшируви ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари қонунда, шунингдек интизом тўғрисидаги уставлар ва низомларда белгиланади.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.