Меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли: 1) ҳайфсан; 2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин. Ходимнинг иш ҳақидан жаримани ушлаб қолиш иш берувчи томонидан ушбу Кодекснинг 269 ва 270-моддалари талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади; 3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандлари). Ушбу Кодексда, бошқа қонунларда, интизом тўғрисидаги уставлар ёки низомларда назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини қўллашга йўл қўйилмайди.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 311. Хизмат текшируви ўтказиш тўғрисидаги қоидаларни аниқлаштириш
Кейинги модда →
Модда 313. Интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби
Қўшни моддалар
- 308Хизмат текширувини ўтказиш муддати
- 309Хизмат текширувини ўтказиш вақтида ходимни ишдан четлаштириш
- 310Хизмат текшируви натижалари тўғрисидаги далолатнома
- 311Хизмат текшируви ўтказиш тўғрисидаги қоидаларни аниқлаштириш
- 313Интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби
- 314Интизомий жазони қўллаш муддатлари
- 315Интизомий жазонинг амал қилиш муддати, тугалланиши ва олиб ташланиши
- 316Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги тушунчаси
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.