Меҳнат кодекси 266-моддаси
Бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўлаш
Иш берувчининг айби билан бекор туриб қолинган вақт учун (иқтисодий, технологик, техник ёки ташкилий сабабларга кўра ишни вақтинча тўхтатиб туриш) ходимнинг ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланади. Иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор туриб қолинган вақт учун бекор туриб қолинган вақтга мутаносиб равишда ҳисобланган тариф ставкасининг (маошининг) камида учдан икки қисми миқдорида ҳақ тўланади. Ходимнинг айби билан бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўланмайди. Асбоб-ускунанинг бузилиши ва ходим томонидан ўз меҳнат вазифаларини бажаришни давом эттиришни имконсиз қиладиган бошқа сабаблар юзага келтирган бекор туриб қолинган вақт бошланганлиги ҳақида ходим дарҳол ўзининг бевосита раҳбарига, иш берувчининг бошқа вакилига хабар бериши шарт.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 265. Меҳнат нормалари, меҳнат (лавозим) мажбуриятлари бажарилмаганда меҳнатга ҳақ тўлаш
Кейинги модда →
Модда 267. Яроқсиз бўлган маҳсулот тайёрланганда меҳнатга ҳақ тўлаш
Қўшни моддалар
- 262Иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш
- 263Дам олиш кунларида ёки ишланмайдиган байрам кунларида меҳнатга ҳақ тўлаш
- 264Тунги вақтдаги меҳнат учун ҳақ тўлаш
- 265Меҳнат нормалари, меҳнат (лавозим) мажбуриятлари бажарилмаганда меҳнатга ҳақ тўлаш
- 267Яроқсиз бўлган маҳсулот тайёрланганда меҳнатга ҳақ тўлаш
- 268Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари
- 269Иш ҳақидан ушлаб қолишни чеклаш
- 270Иш ҳақидан ушлаб қолиш миқдорларини чеклаш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.