Меҳнат кодекси 264-моддаси
Тунги вақтдаги меҳнат учун ҳақ тўлаш
Қуйидаги ҳолларда тунги вақтдаги меҳнат учун ҳақ тўлаш камида бир ярим баравар миқдорида амалга оширилади: меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимида — тунги вақтдаги ишнинг ҳар бир соати учун 1,5 ёки ундан ортиқ коэффициентни қўллаган ҳолда; меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимида — тегишли разрядга (малакага) эга бўлган вақтбай ишловчининг соатлик тариф ставкасининг (маошининг) эллик фоизи ёки ундан ортиқ миқдорида ишбай иш ҳақи ва қўшимча тўлов тўлиқ тўланади. Тунги вақтдаги иш учун оширилган миқдорда ҳақ тўлаш тариф ставкаларига (маошларга) киритилмайди. Тунги вақтдаги, шунингдек кўп сменали режимдаги иш учун иш ҳақига доир қўшимча тўловнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 263. Дам олиш кунларида ёки ишланмайдиган байрам кунларида меҳнатга ҳақ тўлаш
Кейинги модда →
Модда 265. Меҳнат нормалари, меҳнат (лавозим) мажбуриятлари бажарилмаганда меҳнатга ҳақ тўлаш
Қўшни моддалар
- 260Ҳар хил малака талаб этиладиган ишлар бажарилганда меҳнатга ҳақ тўлаш
- 261Янги ишлаб чиқаришлар (маҳсулот) ўзлаштирилганда меҳнатга ҳақ тўлаш
- 262Иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш
- 263Дам олиш кунларида ёки ишланмайдиган байрам кунларида меҳнатга ҳақ тўлаш
- 265Меҳнат нормалари, меҳнат (лавозим) мажбуриятлари бажарилмаганда меҳнатга ҳақ тўлаш
- 266Бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўлаш
- 267Яроқсиз бўлган маҳсулот тайёрланганда меҳнатга ҳақ тўлаш
- 268Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.