Меҳнат кодекси 262-моддаси
Иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш
Иш вақтидан ташқари ишнинг бир кундаги биринчи икки соати учун камида бир ярим ҳисса миқдорида, икки соатдан ортиқ қисми учун камида икки ҳисса миқдорида (меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда — ҳар бир соати учун камида икки ҳисса миқдорида) ҳақ тўланади. (262-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон) Жамоа шартномасида, касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра иш берувчи томонидан қабул қилинган ички ҳужжатда, меҳнат шартномасида иш вақтидан ташқари иш учун қўшимча тўловларнинг юқорироқ миқдорлари назарда тутилиши мумкин. Ходимнинг хоҳишига кўра иш вақтидан ташқари иш учун оширилган ҳақ тўлаш ўрнига иш вақтидан ташқари ишлаб берилган вақтнинг давомийлигига мувофиқ келадиган қўшимча дам олиш вақтини бериш билан компенсация қилиниши мумкин. Бундай ҳолда иш вақтидан ташқари иш учун бир ҳисса миқдорида ҳақ тўланади, дам олиш вақти учун эса ҳақ тўланмайди.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 261. Янги ишлаб чиқаришлар (маҳсулот) ўзлаштирилганда меҳнатга ҳақ тўлаш
Кейинги модда →
Модда 263. Дам олиш кунларида ёки ишланмайдиган байрам кунларида меҳнатга ҳақ тўлаш
Қўшни моддалар
- 258Қисқартирилган ва тўлиқсиз иш вақтида меҳнатга ҳақ тўлаш
- 259Бир неча касбда (лавозимда) ишлаганда, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганда ва иш ҳажми кўпайганда меҳнатга ҳақ тўлаш
- 260Ҳар хил малака талаб этиладиган ишлар бажарилганда меҳнатга ҳақ тўлаш
- 261Янги ишлаб чиқаришлар (маҳсулот) ўзлаштирилганда меҳнатга ҳақ тўлаш
- 263Дам олиш кунларида ёки ишланмайдиган байрам кунларида меҳнатга ҳақ тўлаш
- 264Тунги вақтдаги меҳнат учун ҳақ тўлаш
- 265Меҳнат нормалари, меҳнат (лавозим) мажбуриятлари бажарилмаганда меҳнатга ҳақ тўлаш
- 266Бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўлаш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.