Меҳнат кодекси 249-моддаси
Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ва уни белгилаш тартиби
Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ходимлар иш ҳақи миқдорининг меҳнатнинг миқдори ва сифатига, уларнинг шахсий ва жамоавий натижаларига боғлиқлигини белгилаш усулидир. Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тизими иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра белгиланади, бундан ушбу Кодексда айрим тоифадаги ходимларга нисбатан назарда тутилган ҳоллар мустасно. Ташкилотда айрим тоифадаги ходимларга ёки таркибий бўлинмаларга нисбатан меҳнатга ҳақ тўлашнинг бир нечта тизими қўлланилиши мумкин. Ходимлар меҳнатига вақтбай, ишбай ёки меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа мезонларга кўра ҳақ тўланади. Фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ва муайян иқтисодий шароитларга қараб меҳнатга ҳақ тўланишини ташкил этиш учун ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг тарифли ва (ёки) тарифсиз тизимлари қўлланилиши мумкин. Бюджет ташкилотлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимлари ва турлари қонунчиликда белгиланади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 248. Иш ҳақининг тузилиши
Кейинги модда →
Модда 250. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифли тизими
Қўшни моддалар
- 245Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини белгилаш
- 246Меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини ва миқдорини белгилаш
- 247Меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини ўзгартириш
- 248Иш ҳақининг тузилиши
- 250Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифли тизими
- 251Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифсиз тизими
- 252Рағбатлантирувчи хусусиятга эга тўловлар
- 253Иш ҳақини тўлаш муддатлари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.