Меҳнат кодекси 245-моддаси
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини белгилаш
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳамда Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси томонидан ишлаб чиқилган таклифлар ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида бир вақтнинг ўзида белгиланади ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан, мулкчилик шаклларидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, барча иш берувчилар учун мажбурийдир. (245-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 13 февралдаги ЎРҚ-1030-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2025 й., 03/25/1030/0144-сон) Иш вақтининг ойлик нормасини ишлаб берган ва меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат вазифасини бажарган ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг ойлик миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас. Ўз меҳнат мажбуриятларини бажарган ходимнинг меҳнатига соатбай ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори тегишли календарь йилда олти кунлик иш ҳафтасидаги иш соатларининг ўртача ойлик миқдорига бўлинган, бир ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонунчиликда белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас. Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган мукофотлар, иш ҳақига устамалар, бошқа рағбатлантирувчи тўловлар, шунингдек иш вақтидан ташқари иш, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги иш, тунги вақтдаги иш учун тўловлар, туман коэффициентларига доир тўловлар ҳамда бошқа компенсацияга оид ва ижтимоий тўловлар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига киритилмайди.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 244. Ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш соҳасидаги асосий кафолатлар
Кейинги модда →
Модда 246. Меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини ва миқдорини белгилаш
Қўшни моддалар
- 241Иш ҳақи сақланмайдиган таътил тушунчаси ва уни беришнинг умумий тартиби
- 242Ходимнинг талабига кўра мажбурий тартибда иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш
- 243Меҳнатга ҳақ тўлаш ва иш ҳақи тушунчалари
- 244Ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш соҳасидаги асосий кафолатлар
- 246Меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини ва миқдорини белгилаш
- 247Меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини ўзгартириш
- 248Иш ҳақининг тузилиши
- 249Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ва уни белгилаш тартиби
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.