Меҳнат кодекси 250-моддаси
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифли тизими
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифли тизими турли тоифадаги ходимларнинг иш ҳақини дифференциялашнинг тарифли тизимига асосланган меҳнатга ҳақ тўлаш тизимидир. Тарифли тизим тариф сеткасини, тариф ставкаларини (маошларни), тариф разрядларини, тариф коэффициентларини ўз ичига олади. Тариф сеткаси ишнинг мураккаблигига ва ходимларнинг малакасига доир талабларга қараб тариф коэффициентлари ёрдамида белгиланган ишлар (касблар, лавозимлар) тариф разрядларининг мажмуидир. Тариф разряди ишларнинг мураккаблигини ва ходимнинг малака даражасини акс эттирадиган қийматдир. Тариф ставкаси (маош) компенсацияга оид, рағбатлантирувчи ва ижтимоий тўловлар ҳисобга олинмаган ҳолда вақт бирлиги учун муайян мураккабликдаги (малакадаги) меҳнат нормаси (меҳнат мажбуриятлари) бажарилганлиги учун ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг қатъий белгиланган миқдоридир. Тариф коэффициенти кейинги разрядлар тариф ставкасининг биринчи разряд тариф ставкасига нисбатан каррали кўпайтирилишини акс эттирадиган, ходимлар малака даражасининг разрядлар бўйича нисбатидир. Малака разряди ходимнинг касбий тайёргарлиги даражасини акс эттирадиган қийматдир. Ишларни тарификациялаш меҳнат турларини ишларнинг мураккаблигига қараб тариф разрядларига ёки малака тоифаларига киритишдир. Бажариладиган ишларнинг мураккаблиги уларни тарификациялаш асосида аниқланади. Ишларни тарификациялаш ва ходимларга тариф разрядлари бериш касбга оид стандартлар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 249. Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ва уни белгилаш тартиби
Кейинги модда →
Модда 251. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифсиз тизими
Қўшни моддалар
- 246Меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини ва миқдорини белгилаш
- 247Меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини ўзгартириш
- 248Иш ҳақининг тузилиши
- 249Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ва уни белгилаш тартиби
- 251Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифсиз тизими
- 252Рағбатлантирувчи хусусиятга эга тўловлар
- 253Иш ҳақини тўлаш муддатлари
- 254Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ҳисоб-китоб қилиш муддатлари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.