Меҳнат кодекси 247-моддаси
Меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини ўзгартириш
Меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қандай тартибда белгиланган бўлса, худди шундай тартибда ўзгартирилади. Меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини ходим учун ноқулай томонга ўзгартиришга ходимнинг розилигисиз йўл қўйилмайди. Истисно тариқасида: технологияда, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишда ўзгаришлар юз берганда, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажми қисқарганда, башарти меҳнатга ҳақ тўлашнинг аввалги шартларини сақлаб қолиш мумкин бўлмаса; қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳолларда шундай ўзгартириш мумкин. Иш берувчи меҳнатга ҳақ тўлашга доир амалдаги шартларнинг ёмонлаштириш томонга қаратилган янги ёки келгусидаги ўзгаришлари ҳақида ходимни улар киритилишидан камида икки ой олдин имзо қўйдириб огоҳлантириши керак.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 246. Меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини ва миқдорини белгилаш
Кейинги модда →
Модда 248. Иш ҳақининг тузилиши
Қўшни моддалар
- 243Меҳнатга ҳақ тўлаш ва иш ҳақи тушунчалари
- 244Ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш соҳасидаги асосий кафолатлар
- 245Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини белгилаш
- 246Меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини ва миқдорини белгилаш
- 248Иш ҳақининг тузилиши
- 249Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ва уни белгилаш тартиби
- 250Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифли тизими
- 251Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифсиз тизими
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.