Меҳнат кодекси 242-моддаси
Ходимнинг талабига кўра мажбурий тартибда иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш
Ходимнинг хоҳишига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътил қуйидагиларга мажбурий тартибда берилади: 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга — ҳар йили ўн тўрт календарь кунгача; I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — ҳар йили ўн тўрт календарь кунгача; икки ёшдан уч ёшгача бўлган болани ҳақиқатда парваришлаётган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига), бувисига, бобосига ёки бошқа қариндошига; ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ нафар болани ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онасининг бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга) — ҳар йили ўн тўрт календарь кунгача; қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ходимларга.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 241. Иш ҳақи сақланмайдиган таътил тушунчаси ва уни беришнинг умумий тартиби
Кейинги модда →
Модда 243. Меҳнатга ҳақ тўлаш ва иш ҳақи тушунчалари
Қўшни моддалар
- 238Жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ижтимоий таътилларни белгилаш
- 239Ижтимоий таътиллар бериш асослари ва ходим томонидан улардан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари
- 240Иш ҳақи қисман сақланадиган таътил
- 241Иш ҳақи сақланмайдиган таътил тушунчаси ва уни беришнинг умумий тартиби
- 243Меҳнатга ҳақ тўлаш ва иш ҳақи тушунчалари
- 244Ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш соҳасидаги асосий кафолатлар
- 245Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини белгилаш
- 246Меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини ва миқдорини белгилаш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.