Қуйидаги кунлар ишланмайдиган байрам кунларидир: 1 январь — Янги йил; 8 март — Хотин-қизлар куни; 21 март — Наврўз байрами; 9 май — Хотира ва қадрлаш куни; 1 сентябрь — Мустақиллик куни; 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни; 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни; Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни; Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни. Дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади. Бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди. Дам олиш кунларидан ва ишланмайдиган байрам кунларидан ходимларнинг оқилона фойдаланиши мақсадида дам олиш кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан бошқа кунларга кўчирилиши мумкин.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 207. Дам олиш кунлари (ҳар ҳафталик узлуксиз дам олиш)
Кейинги модда →
Модда 209. Дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлашни тақиқлаш
Қўшни моддалар
- 204Дам олиш ва овқатланиш учун танаффуслар
- 205Иш куни (смена) давомидаги қўшимча танаффуслар
- 206Ҳар кунги (сменалар оралиғидаги) дам олишнинг давомийлиги
- 207Дам олиш кунлари (ҳар ҳафталик узлуксиз дам олиш)
- 209Дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлашни тақиқлаш
- 210Ходимларни дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари уларнинг розилигисиз ишга жалб этишнинг алоҳида ҳоллари
- 211Дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этишни чеклаш
- 212Ходимни дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишга жалб этишни расмийлаштириш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.