Меҳнат кодекси 210-моддаси
Ходимларни дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари уларнинг розилигисиз ишга жалб этишнинг алоҳида ҳоллари
Дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ходимнинг розилигисиз ишга жалб этишга йўл қўйилмайди, бундан қуйидаги ҳоллар мустасно: 1) табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатларнинг, ишлаб чиқаришдаги аварияларнинг, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг, шунингдек ёнғинларнинг, тошқинларнинг, зилзилаларнинг, эпидемияларнинг ёки эпизоотияларнинг олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳолининг ёхуд унинг бир қисмининг ҳаётига ёки нормал яшаш шароитларига таҳдид соладиган бошқа алоҳида ҳолларда бажариладиган ишлар амалга оширилиши учун; 2) бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун; 3) марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти, совуқ сув таъминоти ва (ёки) сув чиқариш тизимларининг, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти, ёритиш, транспорт, алоқа тизимларининг нормал ишлашини бузадиган кутилмаган ҳолатларни бартараф этишга доир ижтимоий жиҳатдан зарур ишлар амалга оширилиши учун; 4) иш берувчининг мулкини нобуд қилиш ёки унга зарар етказишнинг олдини олиш учун. Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида кўрсатилган ҳолатларга кўра ходимларни дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этишга ходимнинг меҳнат вазифаси доирасида йўл қўйилади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 209. Дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлашни тақиқлаш
Кейинги модда →
Модда 211. Дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этишни чеклаш
Қўшни моддалар
- 206Ҳар кунги (сменалар оралиғидаги) дам олишнинг давомийлиги
- 207Дам олиш кунлари (ҳар ҳафталик узлуксиз дам олиш)
- 208Ишланмайдиган байрам кунлари
- 209Дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлашни тақиқлаш
- 211Дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этишни чеклаш
- 212Ходимни дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишга жалб этишни расмийлаштириш
- 213Таътилларнинг турлари
- 214Ходимнинг таътил олиш ҳуқуқини таъминлаш кафолатлари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.