Меҳнат кодекси 205-моддаси
Иш куни (смена) давомидаги қўшимча танаффуслар
Иш куни (смена) давомида дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ташқари ходимларга қуйидаги қўшимча танаффуслар берилади: қонунчиликда, санитария нормалари ва қоидаларида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган, технология ҳамда ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш ёхуд ушбу меҳнат фаолияти турининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ танаффуслар; йилнинг иссиқ ёки совуқ мавсумида очиқ ҳавода ёхуд совитилмайдиган ёки иситилмайдиган ёпиқ хоналарда ишлайдиган, шунингдек юк ортиш-тушириш ишларида банд бўлган шахслар учун махсус танаффуслар. Иш берувчи иситиш, совитиш учун асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ва ходимларнинг дам олиши учун яроқли бўлган хоналарни таъминлаши шарт. Бундай танаффуслар тақдим этиладиган ишларнинг рўйхати, ҳарорат кўрсаткичлари, шунингдек ушбу танаффусларнинг даврийлиги ва давомийлиги иш ўринларини меҳнат шароитлари ҳамда асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфи бўйича аттестациядан ўтказиш асосида белгиланади; болани овқатлантириш учун танаффуслар. Ушбу модданинг биринчи қисмида санаб ўтилган танаффуслар иш вақтига киритилади. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ходимларга иш куни давомида иш вақтига киритиладиган ёки киритилмайдиган бошқа танаффуслар бериш назарда тутилиши мумкин.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 204. Дам олиш ва овқатланиш учун танаффуслар
Кейинги модда →
Модда 206. Ҳар кунги (сменалар оралиғидаги) дам олишнинг давомийлиги
Қўшни моддалар
- 201Дам олиш вақти тушунчаси ва турлари
- 202Ходимни меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этишнинг дам олиш вақти бўлмаган даврлари
- 203Ходимнинг қонунчилик билан кафолатланган дам олиш ҳуқуқини чеклайдиган ҳужжатлар қоидаларининг ҳақиқий эмаслиги
- 204Дам олиш ва овқатланиш учун танаффуслар
- 206Ҳар кунги (сменалар оралиғидаги) дам олишнинг давомийлиги
- 207Дам олиш кунлари (ҳар ҳафталик узлуксиз дам олиш)
- 208Ишланмайдиган байрам кунлари
- 209Дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлашни тақиқлаш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.