Меҳнат кодекси 201-моддаси
Дам олиш вақти тушунчаси ва турлари
Дам олиш вақти ходим меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод бўлган ва ўз ихтиёрига кўра фойдаланиши мумкин бўлган вақтдир. Дам олиш вақтининг турлари қуйидагилардан иборат: иш куни (смена) давомидаги танаффуслар; ҳар кунги (сменалар оралиғидаги) дам олиш; дам олиш кунлари (ҳар ҳафталик узлуксиз дам олиш); ишланмайдиган байрам кунлари; ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари; ходимнинг истагига кўра дам олиш кунида ёки ишланмайдиган байрам кунида ишлаганлик учун компенсация сифатида тақдим этиладиган ишдан бўш бўлган қўшимча кунлар, шунингдек қон ва унинг таркибий қисмлари топширилган ҳар бир кундан кейин донорларга бериладиган дам олиш куни.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 200. Иш берувчининг иш вақтини ҳисобга олишни ташкил этишга доир мажбурияти
Кейинги модда →
Модда 202. Ходимни меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этишнинг дам олиш вақти бўлмаган даврлари
Қўшни моддалар
- 197Айрим тоифадаги ходимлар иш вақти режимининг ўзига хос хусусиятлари
- 198Иш вақтини ҳисобга олиш тушунчаси ва турлари
- 199Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни белгилаш ва қўллаш тартиби
- 200Иш берувчининг иш вақтини ҳисобга олишни ташкил этишга доир мажбурияти
- 202Ходимни меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этишнинг дам олиш вақти бўлмаган даврлари
- 203Ходимнинг қонунчилик билан кафолатланган дам олиш ҳуқуқини чеклайдиган ҳужжатлар қоидаларининг ҳақиқий эмаслиги
- 204Дам олиш ва овқатланиш учун танаффуслар
- 205Иш куни (смена) давомидаги қўшимча танаффуслар
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.