Меҳнат кодекси 197-моддаси

Айрим тоифадаги ходимлар иш вақти режимининг ўзига хос хусусиятлари

Айрим тоифадаги ходимлар (ўриндошлар, якка тартибдаги тадбиркорларда ёлланиб ишлайдиган шахслар, уй ишчилари ва масофадан туриб ишлайдиган ходимлар, шунингдек вахта усулида ишлайдиган шахслар ва бошқалар) иш вақти режимининг ўзига хос хусусиятлари ушбу Кодекснинг VI бўлимида белгиланган. Транспорт, алоқа ходимларининг, қутқарувчиларнинг, шахсий компьютерларда, видеодисплей терминалларида, ташкилий техникада ишлайдиган шахсларнинг ва иши ўзига хос хусусиятларга эга бўлган бошқа ходимларнинг иш вақти режими қонунчиликда, шунингдек санитария нормалари ва қоидаларида назарда тутилган талаблар ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.