Меҳнат кодекси 198-моддаси
Иш вақтини ҳисобга олиш тушунчаси ва турлари
Иш вақтини ҳисобга олиш ишга чиқишларни тегишли ҳисобга олиш даври учун иш вақтининг белгиланган нормаси ходимлар томонидан бажарилиши устидан назорат қилинишини таъминлаш мақсадида қайд этиш орқали ҳар бир ходим томонидан ҳақиқатда ишлаб берилган вақтни аниқлашдир. Ҳисобга олиш даврининг давомийлигига қараб иш вақтини ҳисобга олишнинг қуйидаги турлари назарда тутилиши мумкин: кунлик ҳисобга олиш, бунда ҳисобга олиш даври бир кунга тенг бўлади. Кунлик ҳисобга олишда ходим ҳар бир иш куни давомида бир хил миқдордаги иш соатида меҳнат қилади ва ҳар куни иш вақтининг белгиланган нормасини бажаради; ҳафталик ҳисобга олиш, бунда ҳисобга олиш даври бир ҳафтага тенг бўлади. Иш вақтини ҳафталик ҳисобга олишда, башарти ҳафта ичидаги иш вақтининг белгиланган нормасига риоя этилса, кунлик ишнинг давомийлиги ҳар хил бўлиши мумкин, бироқ ушбу Кодекснинг 185-моддасида белгиланганидан ортиқ бўлмаслиги керак; жамлаб ҳисобга олиш, бунда ходим иш вақтининг нормасини ишлаб бериши керак бўлган ҳисобга олиш даври бир ҳафтадан ошади. Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишда кунлик ёки ҳафталик ишнинг давомийлиги ушбу Кодекснинг 199-моддасида кўрсатилган доирада иш кунининг ёки иш ҳафтасининг соатлари нормасидан четга чиқиши мумкин. Шу муносабат билан муайян календарь даврларда юзага келадиган ортиқча ишлаш ёки камроқ ишлаш ҳисобга олиш даври учун соатлар суммаси ушбу даврдаги иш вақтининг нормасига тенг бўладиган тарзда мувозанатлаштирилиши керак. Ҳисобга олиш даври учун иш соатлари нормаси тегишли тоифадаги ходимлар учун белгиланган иш вақтининг кунлик (кунлик ҳисобга олишда) ёки ҳафталик (ҳафталик ва жамлаб ҳисобга олишда) давомийлигидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Тўлиқсиз иш кунида (сменада) ва (ёки) тўлиқсиз иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун ҳисобга олиш давридаги иш соатларининг нормал сони тегишинча камайтирилади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 197. Айрим тоифадаги ходимлар иш вақти режимининг ўзига хос хусусиятлари
Кейинги модда →
Модда 199. Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни белгилаш ва қўллаш тартиби
Қўшни моддалар
- 194Иш куни (смена) қисмларга бўлинган иш вақти режими
- 195Ходим бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилган тақдирда иш вақти режими
- 196Хизмат сафаридаги иш вақти режими
- 197Айрим тоифадаги ходимлар иш вақти режимининг ўзига хос хусусиятлари
- 199Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни белгилаш ва қўллаш тартиби
- 200Иш берувчининг иш вақтини ҳисобга олишни ташкил этишга доир мажбурияти
- 201Дам олиш вақти тушунчаси ва турлари
- 202Ходимни меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этишнинг дам олиш вақти бўлмаган даврлари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.