Мослашувчан иш вақти режими иш вақтини ташкил этиш усули бўлиб, бунда айрим ходимлар ёки ташкилот таркибий бўлинмаларининг ходимлар гуруҳлари учун иш кунининг бошланишини, тугашини ва умумий давомийлигини муайян доирада уларнинг ўзи тартибга солишига йўл қўйилади. Бунда ходим учун белгиланган иш соатларининг жамланган миқдорини қабул қилинган ҳисобга олиш даври (иш куни, ҳафтаси, ойи ва бошқалар) ичида тўлиқ ишлаб бериш талаб этилади. Мослашувчан иш вақти қуйидагиларни ўз ичига олади: ўзгарувчан (мослашувчан) вақт — иш кунининг (сменанинг) бошланиши ва тугашидаги вақт бўлиб, унинг доирасида ходим ўз хоҳишига кўра ишни бошлашга ва тугатишга ҳақлидир; қатъий белгиланган вақт — иш вақтининг мослашувчан режимига кўра ишловчилар ишда ҳозир бўлиши шарт бўлган вақт; ушбу Кодекснинг 204-моддасига мувофиқ, қоида тариқасида қатъий белгиланган иш вақтини тахминан иккита тенг қисмга ажратадиган дам олиш ва овқатланиш учун танаффус. Унинг ҳақиқий давомийлиги иш вақтига киритилмайди; календарь вақтни (иш кунини, ҳафтасини, ойини, чорагини ва бошқаларни) белгиловчи ҳисобга олиш даврининг давомийлиги бўлиб, ушбу вақт ичида ходим ўзи учун белгиланган иш соатлари нормасини ишлаб бериши керак. Ҳисобга олиш даврининг давомийлиги бир иш куни бўлган мослашувчан иш вақти режимида ишлаш чоғида ходим учун белгиланган иш вақти нормаси ҳар куни ишлаб берилиши керак. Агар ҳисобга олиш даврининг давомийлиги иш кунидан ошадиган бўлса, ходим учун белгиланган иш вақтининг нормаси тегишли ҳисобга олиш даври учун (ҳафта, ой, чорак ва бошқалар) ходим томонидан ишлаб берилиши керак. Ҳисобга олиш даврининг давомийлиги бир ҳафтадан ошган ҳолларда ушбу Кодекснинг 199-моддасига мувофиқ белгиланадиган иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш назарда тутилиши керак. Иш куни давомидаги мослашувчан вақтнинг энг кўп давомийлиги дам олиш ва овқатланиш учун танаффус вақти билан бирга ўн икки соатдан ошмаслиги керак, ҳисобга олиш даври учун иш вақти соатларининг суммаси эса ушбу даврда ходим учун белгиланган соатлар нормасига тенг бўлиши керак.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 192. Сменали ишда иш вақти режими
Кейинги модда →
Модда 194. Иш куни (смена) қисмларга бўлинган иш вақти режими
Қўшни моддалар
- 189Иш вақтидан ташқари иш
- 190Иш вақтидан ташқари ишларнинг энг кўп давомийлиги
- 191Иш вақти режими тушунчаси ва уни белгилаш тартиби
- 192Сменали ишда иш вақти режими
- 194Иш куни (смена) қисмларга бўлинган иш вақти режими
- 195Ходим бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилган тақдирда иш вақти режими
- 196Хизмат сафаридаги иш вақти режими
- 197Айрим тоифадаги ходимлар иш вақти режимининг ўзига хос хусусиятлари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.