Меҳнат кодекси 191-моддаси

Иш вақти режими тушунчаси ва уни белгилаш тартиби

Муайян календарь давр мобайнида (иш кунининг, ҳафтанинг, иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш қўлланилганда эса ҳисобга олиш даврининг ҳафтасидан ошадиган давр мобайнида) иш вақтининг тақсимланиши иш вақти режимидир. Иш вақти режими қуйидагиларни белгилайди: иш ҳафтасининг тури ва давомийлигини (икки кун дам олинадиган беш кунлик иш ҳафтаси, бир кун дам олинадиган олти кунлик иш ҳафтаси, ўзгарувчан жадвал бўйича дам олиш кунлари бериладиган иш ҳафтаси, тўлиқсиз иш ҳафтаси); иш куни (смена) бошланадиган, тугайдиган вақтни ва унинг давомийлигини; дам олиш ва овқатланиш учун танаффус, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган бошқа танаффуслар вақтини; иш кунларининг ва ишланмайдиган кунларнинг навбат билан алмашишини; суткадаги сменалар сонини; ходимларнинг сменалар бўйича алмашиш кетма-кетлигини. Иш вақтининг режими ички меҳнат тартиб қоидаларида, сменаларга бўлиниб ишлаш жадвалларида, бошқа ички ҳужжатларда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида белгиланади. Меҳнат шартномасида ходим учун ички меҳнат тартиби қоидаларида, сменаларга бўлиниб ишлаш жадвалларида ёки бошқа ички ҳужжатларда назарда тутилган умумий иш вақти режимидан фарқ қиладиган шахсий иш вақти режимини белгилаш назарда тутилиши мумкин.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.