Меҳнат кодекси 157-моддаси
Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш
Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси, шунингдек муддатли меҳнат шартномаси исталган вақтда тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиниши мумкин. Меҳнат шартномаси мазкур асос бўйича бекор қилинадиган сана ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув билан ёзма шаклда расмийлаштирилади, унда меҳнат шартномаси бекор қилинадиган сана, қўшимча келишув тузилган сана ва тарафларнинг реквизитлари кўрсатилиши шарт.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 156. Ташкилотнинг мулкдори алмашганда, ташкилот қайта ташкил этилганда, унинг идоравий тааллуқлилиги (бўйсунуви) ўзгарганда меҳнат шартномаси амал қилишининг давом этиши
Кейинги модда →
Модда 158. Муддатли меҳнат шартномасини унинг муддати тугаши муносабати билан бекор қилиш
Қўшни моддалар
- 153Ходимни ишдан четлаштиришни расмийлаштириш
- 154Ишдан қонунга хилоф равишда четлаштиришнинг ҳуқуқий оқибатлари
- 155Меҳнат шартномасини бекор қилиш тушунчаси ва асослари
- 156Ташкилотнинг мулкдори алмашганда, ташкилот қайта ташкил этилганда, унинг идоравий тааллуқлилиги (бўйсунуви) ўзгарганда меҳнат шартномаси амал қилишининг давом этиши
- 158Муддатли меҳнат шартномасини унинг муддати тугаши муносабати билан бекор қилиш
- 159Муддатли меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда неустойка тўлаш
- 160Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилиш
- 161Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.