Меҳнат кодекси 159-моддаси
Муддатли меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда неустойка тўлаш
Муддатли меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда ушбу шартномада тарафларнинг неустойка тўлаш ҳақидаги ўзаро мажбурияти назарда тутилиши мумкин бўлиб, унга биноан, агар якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ бўлмаган асослар бўйича иш берувчининг ташаббусига кўра тугатилган бўлса, иш берувчи ходимга неустойка тўлайди, агар якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар ходимнинг ташаббусига кўра, шунингдек ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ асослар бўйича тугатилган бўлса, ходим иш берувчига неустойка тўлайди. Агар меҳнат шартномасида неустойканинг миқдори белгиланмаган бўлса, тарафлар уни тўлашдан озод этилади. Муддатли меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда неустойканинг миқдори иш берувчи томонидан ходимнинг манфаатларини кўзлаб қилинган харажатларга, ходим ишлаб берган даврга ва бошқа ҳолатларга қараб фарқланиши мумкин. Муддатли меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда ходим томонидан тўланадиган неустойка миқдори иш берувчи тўлайдиган неустойка миқдоридан ошиб кетиши мумкин эмас. Агар меҳнат шартномаси ушбу Кодекс 160-моддасининг саккизинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ходимнинг ташаббусига кўра муддатидан олдин бекор қилинган бўлса, у неустойкани тўлашдан озод этилади. Тарафлардан бири неустойкани тўлашни рад этган тақдирда, уни ундириш суд тартибида амалга оширилади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 158. Муддатли меҳнат шартномасини унинг муддати тугаши муносабати билан бекор қилиш
Кейинги модда →
Модда 160. Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилиш
Қўшни моддалар
- 155Меҳнат шартномасини бекор қилиш тушунчаси ва асослари
- 156Ташкилотнинг мулкдори алмашганда, ташкилот қайта ташкил этилганда, унинг идоравий тааллуқлилиги (бўйсунуви) ўзгарганда меҳнат шартномаси амал қилишининг давом этиши
- 157Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш
- 158Муддатли меҳнат шартномасини унинг муддати тугаши муносабати билан бекор қилиш
- 160Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилиш
- 161Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш
- 162Ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхатини белгилаш
- 163Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишни тақиқлаш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.