Меҳнат кодекси 158-моддаси
Муддатли меҳнат шартномасини унинг муддати тугаши муносабати билан бекор қилиш
Муддатли меҳнат шартномаси унинг амал қилиш муддати тугаши билан бекор қилинади. Меҳнат шартномасини унинг амал қилиш муддати тугаганлиги муносабати билан бекор қилиш тўғрисида якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ушбу асос бўйича тугатишга қарор қилган тараф бошқа тарафни меҳнат шартномаси бекор қилингунига қадар камида уч календарь кун олдин ёзма шаклда огоҳлантириши керак, бундан иш жойи (лавозими) сақланаётган ходим йўқ бўлган даврга тузилган муддатли меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати тугайдиган ҳоллар мустасно. Агар меҳнат шартномасининг муддати тугаганидан кейин якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар давом этса ва тарафлардан бирортаси ҳам ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда бир ҳафта давомида уларнинг тугатилишини талаб қилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади. Иш жойи (лавозими) сақланаётган ходимнинг йўқ бўлган вақтига тузилган меҳнат шартномаси ушбу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 157. Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш
Кейинги модда →
Модда 159. Муддатли меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда неустойка тўлаш
Қўшни моддалар
- 154Ишдан қонунга хилоф равишда четлаштиришнинг ҳуқуқий оқибатлари
- 155Меҳнат шартномасини бекор қилиш тушунчаси ва асослари
- 156Ташкилотнинг мулкдори алмашганда, ташкилот қайта ташкил этилганда, унинг идоравий тааллуқлилиги (бўйсунуви) ўзгарганда меҳнат шартномаси амал қилишининг давом этиши
- 157Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш
- 159Муддатли меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда неустойка тўлаш
- 160Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилиш
- 161Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш
- 162Ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхатини белгилаш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.