Меҳнат кодекси 119-моддаси
Ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишга йўл қўйилмаслиги
Ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишга йўл қўйилмайди. Қуйидагилар ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишдир: меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузиш; иш берувчи томонидан ишга таклиф этилган шахсларни ишга қабул қилмаслик; иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномасини тузиши шарт бўлган шахсларни (иш ўринларининг белгиланган энг кам сони ҳисобига ишга юборилган шахсларни, иш берувчи алоҳида асослар бўйича меҳнат шартномасини бекор қилган шахсларни, улар қайта ишга қабул қилинган тақдирда ва бошқаларни) ишга қабул қилмаслик; ҳомиладорлик ёки фарзандлар борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилмаслик; судланганлиги, шу жумладан тугалланган ва олиб ташланган судланганлиги сабабли шахсларни ишга қабул қилмаслик, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно, ёхуд шахсларни уларнинг қариндошлари судланганлиги, шу жумладан тугалланган судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик; (119-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-963-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2024 й., 03/24/963/0735-сон) қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда. Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, иш берувчи ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган ишга қабул қилишни рад этиш сабабларининг ёзма асосини ишга қабул қилиниши рад этилган шахснинг талабига кўра уч кунлик муддатда тақдим этиши шарт. Ёзма асосни беришни рад этиш ишга қабул қилиш қонунга хилоф равишда рад этилганлиги устидан шикоят қилинишига монелик қилмайди.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 118. Ишга қабул қилишга йўл қўйиладиган ёш
Кейинги модда →
Модда 120. Ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишнинг ҳуқуқий оқибатлари
Қўшни моддалар
- 115Меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишнинг бажарилишини талаб қилишни тақиқлаш
- 116Бир неча касбда (лавозимда) ишлаш, хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтириш, иш ҳажмини кўпайтириш, вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини меҳнат шартномасида белгиланган ишдан озод этилмаган ҳолда бажариш
- 117Иш билан боғлиқ ҳужжатларни ва уларнинг кўчирма нусхаларини бериш
- 118Ишга қабул қилишга йўл қўйиладиган ёш
- 120Ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишнинг ҳуқуқий оқибатлари
- 121Қариндошларнинг давлат ташкилотида бирга хизмат қилишини чеклаш
- 122Ишга қабул қилиш босқичлари
- 123Ишга қабул қилиш чоғидаги таништириш тартиб-таомили
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.