Меҳнат кодекси 117-моддаси
Иш билан боғлиқ ҳужжатларни ва уларнинг кўчирма нусхаларини бериш
Ходимнинг ёзма аризасига кўра иш берувчи ариза берилган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ходимга иш билан боғлиқ ҳужжатларни (ишга қабул қилиш тўғрисидаги, бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги буйруқларнинг кўчирма нусхаларини; меҳнат дафтарчасидан ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмаларни; иш ҳақи тўғрисидаги, ҳисобланган ҳамда ходим томонидан ҳақиқатан тўланган солиқлар ва йиғимлар ҳақидаги, мазкур иш берувчида ишлаш даври тўғрисидаги маълумотномаларни ва бошқаларни) бериши шарт. Меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда ходимга меҳнат дафтарчасини ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма бериш, шунингдек ходимга меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини бериш ушбу Кодекснинг 171-моддасида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади. Иш билан боғлиқ ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ташкилот раҳбарининг ёки бошқа ваколатли шахснинг имзоси, шунингдек муҳри (у мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланган бўлиши керак. Иш билан боғлиқ ҳужжатлар ва уларнинг кўчирма нусхалари ходимга бепул берилади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 116. Бир неча касбда (лавозимда) ишлаш, хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтириш, иш ҳажмини кўпайтириш, вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини меҳнат шартномасида белгиланган ишдан озод этилмаган ҳолда бажариш
Кейинги модда →
Модда 118. Ишга қабул қилишга йўл қўйиладиган ёш
Қўшни моддалар
- 113Ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузилиши мумкин бўлган ҳоллар
- 114Меҳнат шартномасининг муддатини белгилаш усуллари
- 115Меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишнинг бажарилишини талаб қилишни тақиқлаш
- 116Бир неча касбда (лавозимда) ишлаш, хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтириш, иш ҳажмини кўпайтириш, вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини меҳнат шартномасида белгиланган ишдан озод этилмаган ҳолда бажариш
- 118Ишга қабул қилишга йўл қўйиладиган ёш
- 119Ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишга йўл қўйилмаслиги
- 120Ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишнинг ҳуқуқий оқибатлари
- 121Қариндошларнинг давлат ташкилотида бирга хизмат қилишини чеклаш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.