Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун 3-моддаси
Саноат хавфсизлиги. Авария ва нохуш ҳодиса
Саноат хавфсизлиги шахс ва жамият ҳаётий муҳим манфаатларининг хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялар ва нохуш ҳодисалардан ҳамда уларнинг оқибатларидан ҳимояланганлик ҳолатидир. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авария иншоотлар ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддалар ажралиб чиқишидир. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги нохуш ҳодиса хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг ишдан чиқиши ёки шикастланиши, технология жараёни режимидан четга чиқиш, саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида, шунингдек, норматив техник ҳужжатларда кўрсатилган талабларнинг бузилишидир. (3-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № ЎРҚ-57, 28.09.2006
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.