Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун 15-моддаси
Саноат хавфсизлиги экспертизаси
Саноат хавфсизлиги экспертизаси экспертиза объектининг унга нисбатан қўйиладиган саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолашдир. Қуйидагилар белгиланган тартибда саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказилиши керак: хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа ҳужжатлари; хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техника қурилмалари; хавфли ишлаб чиқариш объектидаги бинолар ва иншоотлар; саноат хавфсизлиги декларацияси ва хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар. Саноат хавфсизлиги экспертизасини уни ўтказиш учун белгиланган тартибда аккредитацияга эга бўлган ташкилотлар хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланаётган ёки ундан фойдаланишни мўлжаллаётган ташкилот маблағлари ҳисобидан ўтказади. Экспертиза хулосаси саноат хавфсизлиги экспертизасининг натижасидир. Саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш ва экспертиза хулосасини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. (15-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № ЎРҚ-57, 28.09.2006
← Олдинги модда
Модда 14. Саноат хавфсизлиги соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш
Кейинги модда →
Модда 16. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш
Қўшни моддалар
- 11Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш бўйича ҳаракатларга тайёргарлик кўришга оид саноат хавфсизлиги талаблари
- 12Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати
- 13 ·Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техника қурилмаларини сертификатлаштириш.
- 14 ·Саноат хавфсизлиги соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш
- 16Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш
- 17 ·Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш бўйича давлат комиссиясини тузиш
- 18Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назорати
- 19Саноат хавфсизлиги декларацияси
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.