Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун 7-моддаси

Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари

Ушбу ҳужжат бўйича хизмат: Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.

Нархни ҳисоблаш

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари (бундан буён матнда ваколатли органлар деб юритилади) ўз ваколатлари доирасида: ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчиликнинг ижросини таъминлайди; (7-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этади; ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари ишлаб чиқилишида иштирок этади; ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги техник регламентлар, стандартлар, нормалар, қоидалар ва бошқа норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилишида иштирок этади; ёнғин назоратини ташкил этади; ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни мувофиқлаштиради; давлат эҳтиёжлари учун ёнғин-техник маҳсулотининг номенклатурасини ишлаб чиқади ва ҳажмларини белгилайди; ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш тизимини яратади; аҳоли пунктларида, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда, ижтимоий-маданий, саноат объектларида ҳамда бошқа объектларда, ҳудудлар ва коммуникацияларда ёнғинлар ўчирилишини ташкил этади. Ваколатли органлар қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. (7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни

Қонун № ЎРҚ-226, 30.09.2009

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.