Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун 8-моддаси

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари

Ушбу ҳужжат бўйича хизмат: Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.

Нархни ҳисоблаш

Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари маҳаллий бюджетларнинг ёнғин хавфсизлигига, шу жумладан ёнғиндан сақлаш хизматининг таъминоти харажатларига доир қисмини тасдиқлайди. (8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонунига асосан биринчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон) Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари: (8-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон) ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги давлат дастурлари амалга оширилишида иштирок этади; ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларининг бажарилишини ташкил этади; маҳаллий бюджетларнинг ёнғин хавфсизлигига, шу жумладан ёнғиндан сақлаш хизматининг таъминоти харажатларига доир қисмининг ишлаб чиқилишини, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органига тасдиқлаш учун киритилишини ва ижро этилишини таъминлайди; (8-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон) ёнғин ўчирувчилар деполари қурилишини амалга оширади, ёнғиндан сақлаш хизматининг маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган бўлинмаларини белгиланган тартибда сақлайди ва моддий-техника базаси билан таъминлайди; ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан рағбатлантирилишини амалга оширади; тегишли ҳудудда ёнғинга қарши алоҳида режим ўрнатади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. (8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни

Қонун № ЎРҚ-226, 30.09.2009

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.