Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун 4-моддаси

Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизими

Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизими ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда уларни ўчиришга қаратилган ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий, ижтимоий ва илмий-техник чора-тадбирлар, шунингдек кучлар ва воситалар мажмуидан иборатдир. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизими субъектлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) ва фуқаролардир.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни

Қонун № ЎРҚ-226, 30.09.2009

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.