Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун 3-моддаси
Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: ёнғин — одамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига, шунингдек атроф табиий муҳитга зарар етказадиган, назорат қилиб бўлмайдиган ёниш; ёнғин назорати — ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текшириш ва текширув натижалари бўйича чора-тадбирлар кўриш мақсадида белгиланган тартибда амалга ошириладиган фаолият; ёнғинлар профилактикаси — ёнғинлар келиб чиқиши эҳтимолини истисно этишга ва уларнинг оқибатларини камайтиришга қаратилган огоҳлантириш чора-тадбирлари мажмуи; ёнғиндан сақлаш хизмати — одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш, шунингдек объектларда, аҳоли пунктларида ҳамда бошқа ҳудудларда ёнғин хавфсизлигини талаб даражасида сақлаб туриш мақсадида белгиланган тартибда ташкил этилган бошқарув органлари, кучлар ва воситалар мажмуи; ёнғин хавфсизлиги — одамларнинг, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулкининг, шунингдек атроф табиий муҳитнинг ёнғинлардан ҳимояланганлиги ҳолати; ёнғин хавфсизлиги талаблари — ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қонунчиликда белгиланган ижтимоий ва (ёки) техник хусусиятга эга махсус шартлар; (3-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши — ёнғин хавфсизлиги талабларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик; ёнғин-техник маҳсулоти — ёнғин хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган махсус техник, илмий-техник ва интеллектуал маҳсулотлар, шу жумладан ёнғинни ўчириш техникаси ва асбоб-ускуналари, ёнғинни ўчириш аслаҳа-анжомлари, оловни ўчириш ва оловдан ҳимоя қилиш моддалари ҳамда материаллари, махсус алоқа ва бошқариш воситалари, электрон ҳужжатлар, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базалари, шунингдек ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда уларни ўчиришнинг бошқа воситалари; ёнғинга қарши режим — ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишининг олди олинишини ва ёнғинлар ўчирилишини таъминлаш юзасидан одамларнинг хатти-ҳаракат қоидалари, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва (ёки) биноларни (ҳудудларни) сақлаш тартиби; ёнғинга қарши алоҳида режим — ёнғин хавфи юқори бўлган даврда муайян ҳудудларда қонунчиликка мувофиқ ёнғин хавфсизлигининг қўшимча талабларини белгилаш. (3-модданинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) ёнғин-қутқарув бўлинмаси — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни профилактика қилиш ҳамда бартараф этиш, шунингдек қутқарув ишларини бажариш мақсадида ташкил этилган бўлинмаси; (3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонунига асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон — 2020 йил 26 мартдан кучга киради)
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № ЎРҚ-226, 30.09.2009
← Олдинги модда
Модда 2. Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик
Кейинги модда →
Модда 4. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизими
Қўшни моддалар
- 1 ·Ушбу Қонуннинг мақсади
- 2 ·Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик
- 4Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизими
- 5Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари
- 6Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли органнинг ваколатлари
- 7Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.