Иш берувчининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун 6-моддаси

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси оммавий шартномадир. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчи суғурта ҳодисаси юз берганда иш берувчига ва (ёки) жабрланувчига ёхуд наф олувчига ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига суғурта суммаси доирасида қоплаш мажбуриятини олади. (6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ 1154-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1154/0618-сон) Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси иш берувчи билан суғурталовчи ўртасида тузилади. Мазкур шартномани тузиш учун иш берувчининг ёзма ёки электрон шаклдаги аризаси асос бўлади. (6-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ 1154-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1154/0618-сон) Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси шартлари ва уни тузиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасида кўрсатилиши лозим бўлган шартларнинг тўлиқ эмаслиги учун жавобгарлик суғурталовчи зиммасида бўлади. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бир йил муддатга тузилади. Агар иш берувчининг фаолияти бир йилдан кам бўлган муддатга амалга ошириладиган бўлса, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси иш берувчи мазкур фаолиятни амалга оширадиган муддат учун тузилади.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг "Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Қонуни

Қонун № ЎРҚ-210, 16.04.2009

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.