Санитария-эпидемиологик осойишталик тўғрисидаги қонун 26-моддаси
Хўжалик ва ичимлик суви билан таъминлашга доир талаблар
Хўжалик ва ичимлик суви билан таъминлаш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар етказиб берилаётган сувнинг сифати санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, шунингдек миллий стандартларга мувофиқлигини таъминлаши шарт. (26-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 ноябрдаги ЎРҚ-800-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2022 й., 03/22/800/0990-сон — 2023 йил 5 ноябрдан кучга киради) Марказлаштирилган тартибда хўжалик ва ичимлик суви етказиб бериладиган сув қувурлари ҳамда уларнинг манбалари учун махсус тартибли санитария муҳофазаси зоналари белгиланиб, улар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тасдиқланади. (26-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон) Юридик ва жисмоний шахслар хўжалик ва маиший мақсадлар ҳамда марказлаштирилмаган тартибда сув билан таъминлаш учун фойдаланиладиган сув ҳавзаларидаги сувнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ бўлишини таъминлаши шарт.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № ЎРҚ-393, 26.08.2015
← Олдинги модда
Модда 25. Хориждан олиб кириладиган маҳсулотни етказиб бериш ва реализация қилиш пайтидаги талаблар
Кейинги модда →
Модда 27. Таълим шарт-шароитларини тартибга солувчи санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилишига доир талаблар
Қўшни моддалар
- 22 ·Радиоактив моддалар ва бошқа ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан ишлаш пайтидаги талаблар
- 23Турар жойларга кўчиб киришга ва улардан фойдаланишга доир талаблар
- 24Озиқ-овқат хом ашёсига, озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқаришга, ташишга, сақлашга ва реализация қилишга доир талаблар
- 25 ·Хориждан олиб кириладиган маҳсулотни етказиб бериш ва реализация қилиш пайтидаги талаблар
- 27 ·Таълим шарт-шароитларини тартибга солувчи санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилишига доир талаблар
- 28 ·Меҳнат шароитларига доир талаблар
- 29Махсус экспертизалар ўтказиш
- 30Санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.