Санитария-эпидемиологик осойишталик тўғрисидаги қонун 24-моддаси

Озиқ-овқат хом ашёсига, озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқаришга, ташишга, сақлашга ва реализация қилишга доир талаблар

Озиқ-овқат хом ашёсини, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиши шарт. Янги озиқ-овқат қўшимчаларини, махсус қўшиладиган биологик фаол моддаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришга ва ишлаб чиқаришга фақат токсикология-гигиена жиҳатидан баҳолангандан кейингина Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг рухсатномаси билан йўл қўйилади.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни

Қонун № ЎРҚ-393, 26.08.2015

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.