Санитария-эпидемиологик осойишталик тўғрисидаги қонун 23-моддаси

Турар жойларга кўчиб киришга ва улардан фойдаланишга доир талаблар

Давлат ташкилотлари ва бошқа мулкдорлар томонидан берилаётган турар жойлар санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ бўлиши керак. Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига жавоб бермайдиган турар жойларда фуқароларнинг яшашига йўл қўйилмайди. Яшовчилар ҳовли, уй атрофи ҳудудларини сақлаш ва турар жойлардан фойдаланишнинг маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари томонидан тасдиқланган қоидаларини бажариши шарт. (23-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни

Қонун № ЎРҚ-393, 26.08.2015

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Қўшни моддалар

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.