Санитария-эпидемиологик осойишталик тўғрисидаги қонун 29-моддаси

Махсус экспертизалар ўтказиш

Аҳолининг ва алоҳида шахсларнинг соғлиғи ҳамда касалланиш ҳолатини махсус экспертиза қилишнинг санитария-гигиеник турлари ва бошқа турлари, шунингдек лойиҳа ҳужжатларининг, техник ҳужжатларнинг ҳамда бошқа ҳужжатларнинг, ускуналарнинг, асбоблар ҳамда аппаратларнинг, кимёвий моддаларнинг, турли бирикмаларнинг, материаллар ва муҳитларнинг, озиқ-овқат хом ашёси ва озиқ-овқат маҳсулотларининг, саноат буюмларининг, радиоактив материалларнинг, радиациявий техниканинг экспертизалари давлат санитария назоратини амалга оширувчи органлар, санитария-эпидемиология хизмати муассасалари, илмий-тадқиқот, олий таълим муассасалари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан буюртмачининг маблағлари ҳисобидан ўтказилади. Махсус экспертизаларни ўтказиш тартиби, буюртмачиларнинг, эксперт муассасаларининг ҳамда экспертларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонунчиликда белгиланади. (29-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни

Қонун № ЎРҚ-393, 26.08.2015

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.