Санитария-эпидемиологик осойишталик тўғрисидаги қонун 21-моддаси

Кимёвий моддаларни, биологик воситаларни ва материалларни ташиш, сақлаш, қўллаш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ҳамда кўмиб ташлаш пайтидаги талаблар

Юридик ва жисмоний шахслар кимёвий моддаларни, биологик воситаларни ва материалларни ташиш, сақлаш, қўллаш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ҳамда кўмиб ташлаш пайтида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиши шарт. Янги кимёвий моддаларни, биологик воситалар ва материалларни, полимер ва пластик массаларни, атир-упа ҳамда пардоз маҳсулотларини Ўзбекистон Республикасига олиб киришга ва ишлаб чиқаришга фақат токсикология-гигиена жиҳатидан баҳолангандан кейингина Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг рухсатномаси билан йўл қўйилади.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни

Қонун № ЎРҚ-393, 26.08.2015

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Қўшни моддалар

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.