ВМ қарори № 712, 20-бўлим
11-боб. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган подстанциялар ва ТҚлар
Ушбу ҳужжат бўйича хизмат: Ўқитиш: электр хавфсизлиги
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.
181. Подстанциялар ва ТҚларни ўчирмасдан кўрикдан ўтказиш қуйидаги муддатларда амалга оширилиши шарт: доимий навбатчи ходимлари бор объектларда 3 суткада камида 1 марта; сутканинг қоронғи вақтларида, разрядларни ва тожланишни аниқлаш учун 1 ойда камида 1 марта; доимий навбатчи ходимлари йўқ объектларда 1 ойда камида 1 марта, трансформатор ва тақсимловчи пунктларида эса 6 ойда камида 1 марта; қисқа туташув ўчирилгандан кейин. Ёмон об-ҳавода (кучли туман, ҳўл қор, музлаш ва шунга ўхшаш) ёки ОТҚда кучли ифлосланиш бўлганда, қўшимча кўрикдан ўтказишлар ташкил этилиши шарт. Барча аниқланган носозликлар ускуналар нуқсонлари ва бузуқликлари журналига ёзилиши шарт; бундан ташқари, улар ҳақидаги маълумот электр хўжалигига жавобгарга хабар қилиниши керак. Аниқланган носозликлар қисқа муддатларда бартараф этилиши шарт. 182. Кучланиши 3 кВ ва ундан юқори бўлган тақсимловчи қурилмаларнинг тезкор блокировкалари механик блокировкалардан ташқари, доимо пломбаланган бўлиши шарт. Бевосита алмашлаб улашни бажарадиган ходимларга ўзбошимчалик билан блокировкаларни ишлашдан чиқариш ман этилади. 183. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган подстанциялар ва ТҚларни эксплуатация қилиш мазкур Қоидаларга 10-илова талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Бўлим қуйидаги ҳужжат таркибида
Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
ЎзР Вазирлар Маҳкамаси қарори № 712, 11.11.2020
← Олдинги бўлим
Бўлим 19. 10-боб. Кучланиши 1000 В гача бўлган ТҚлар
Кейинги бўлим →
Бўлим 21. 12-боб. Релели ҳимоя, электр автоматика, телемеханика қурилмалари ва иккиламчи занжирлар
Қўшни бўлимлар
- 167-боб. Ўта кучланишлардан ҳимоя
- 178-боб. Конденсатор қурилмалари
- 189-боб. Аккумулятор қурилмалари
- 1910-боб. Кучланиши 1000 В гача бўлган ТҚлар
- 2112-боб. Релели ҳимоя, электр автоматика, телемеханика қурилмалари ва иккиламчи занжирлар
- 2213-боб. Электр ўлчаш воситалари
- 2314-боб. Ерга улаш қурилмалари
- 24Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига 1-ИЛОВА. Кучланиши 1000 В гача бўлган электр узатиш ҳаво тармоқларини эксплуатация қилишда техник талаблар
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.