ВМ қарори № 712, 19-бўлим

10-боб. Кучланиши 1000 В гача бўлган ТҚлар

Ушбу ҳужжат бўйича хизмат: Ўқитиш: электр хавфсизлиги

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.

Нархни ҳисоблаш

177. ТҚлари, уларда ўрнатилган асбоблар ва аппаратлар билан биргаликда амалдаги ЭҚТҚ талабларига мос келиши шарт. 178. Корхонанинг ТҚ хоналари кучланиш остидаги ускуналари мавжуд бошқа ташкилот хоналарига туташ бўлса, улардан изоляцияланган бўлиши ва алоҳида қулфланадиган чиқишга эга бўлиши шарт. 179. Ишга тушириш-ростлаш аппаратлари ва ҳимоя аппаратларининг ток ўтказувчи қисмлари беҳосдан тегиб кетишдан тўсилган бўлиши шарт. Махсус хоналарда (электр машиналар, панеллар, станция бошқаруви хоналарида ва бошқалар) аппаратларни ҳимоя қобиқларисиз очиқ ўрнатишга рухсат берилади. 180. Кучланиши 1000 В гача бўлган тақсимловчи қурилмаларни эксплуатация қилиш мазкур Қоидаларга 9-илова талабларига мувофиқ амалга оширилади.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Бўлим қуйидаги ҳужжат таркибида

Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

ЎзР Вазирлар Маҳкамаси қарори № 712, 11.11.2020

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.