Ушбу ҳужжат бўйича хизмат: Ўқитиш: электр хавфсизлиги
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.
172. Ушбу Қоидалар истеъмолчилар электр қурилмаларининг индуктив элементларига параллел уланадиган, 50 Гц частотали, 0,22 дан 10 кВ ва унгача кучланишли электр қурилмаларида кучланишни ростлаш ва реактив қувват компенсацияси даражасини ошириш учун ишлатиладиган конденсатор қурилмаларига тааллуқлидир. Қоидалар бўйлама компенсациялаш конденсатор қурилмаларига, махсус ва фильтрли қурилмаларга тааллуқли эмас. 173. Конденсатор қурилмалари, уларнинг ҳимояси ва жойлаштирилиши ЭҚТҚ талабларига мос келиши шарт. Автоматик қувват ростлагичига эга бўлмаган конденсатор батареяларини ишга тушириш аппаратурасини, бошқа агрегатларни ишга тушириш аппаратураси билан қўшиб қўллашга, яъни қувватни индивидуал (гуруҳли) компенсациялашни амалга оширишга рухсат берилади. 174. Конденсатор қурилмаларини эксплуатация қилиш мазкур Қоидаларга 7-илова талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Бўлим қуйидаги ҳужжат таркибида
Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
ЎзР Вазирлар Маҳкамаси қарори № 712, 11.11.2020
← Олдинги бўлим
Бўлим 16. 7-боб. Ўта кучланишлардан ҳимоя
Кейинги бўлим →
Бўлим 18. 9-боб. Аккумулятор қурилмалари
Қўшни бўлимлар
- 134-боб. Кабель тармоқлари
- 145-боб. Куч трансформаторлари ва реакторлар
- 156-боб. Электр двигателлар
- 167-боб. Ўта кучланишлардан ҳимоя
- 189-боб. Аккумулятор қурилмалари
- 1910-боб. Кучланиши 1000 В гача бўлган ТҚлар
- 2011-боб. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган подстанциялар ва ТҚлар
- 2112-боб. Релели ҳимоя, электр автоматика, телемеханика қурилмалари ва иккиламчи занжирлар
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.