ВМ қарори № 712, 23-бўлим

14-боб. Ерга улаш қурилмалари

Ушбу ҳужжат бўйича хизмат: Ўқитиш: электр хавфсизлиги

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.

Нархни ҳисоблаш

208. Истеъмолчилар электр қурилмаларининг ерга улаш қурилмалари амалдаги ЭҚТҚ талабларига мувофиқ бўлиши шарт. 209. Ерга улаш қурилмалари одамлар хавфсизлиги шартларини ва электр ускуналарни ҳимоялашни, шунингдек, эксплуатация иш режимларини таъминлаши шарт. Электр ускуналарини ерга уланиши керак бўлган қисмлари ерга улаш қурилмаси билан ёки улар ўрнатилган ерга уланган конструкциялар билан ишончли контакт бирикмага эга бўлиши шарт. 210. Электр қурилмаларининг ерга улаш қурилмаларини эксплуатация қилишга топширишда, монтаж ташкилоти эксплуатация қилувчи ташкилотга мазкур Қоидаларда (7-§. «Техник ҳужжатларни юритиш»да) кўрсатилган техник ҳужжатларни, шунингдек, электр ускуналарини СҚ ва Мга кўра қабул қилиш-топшириш синовлари баённомаларини тақдим этади. 211. Ерга улаш қурилмаларини эксплуатация қилиш мазкур Қоидаларга 13-илова талабларига мувофиқ амалга оширилади. 212. Мазкур Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Бўлим қуйидаги ҳужжат таркибида

Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

ЎзР Вазирлар Маҳкамаси қарори № 712, 11.11.2020

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Қўшни бўлимлар

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.